Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига мухлислар ва журналистларнинг кириши қачондан бошланиши маълум қилинди

Бугун финал. U-23 Осиё Кубогида ҳал қилувчи беллашув. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Саудия Арабистони билан тўқнаш келади.

Учрашув 18:00да бошланди. Ўйинни "Узрепорт" телеканалида жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Стадионга ташриф буюришни мақсад қилганлар учун маълумот. ИИББнинг маълум қилишича, стадионга келувчи мухлисларнинг кўплигини инобатга олиб ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида мусобақани томоша қилиш учун томошабинлар стадионга соат 14.00 дан киритилади.

Аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларининг стадионга киритилиши 5-сонли кириш йўлагидан амалга оширилади ва соат 10.00 дан бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!