Ўзбекистон - "Шахтёр" Солигорск: Ҳисоб йирик кўринишга келди (Матнли трансляция)
Javokhir Azimov
Вазиятлардан онлайн хабардор бўлиш учун саҳифани янгилаб туриш кифоя.
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Бироздан сўнг бошланувчи Ўзбекистон - "Шахтёр" Солигорск ўртоқлик учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- Учрашув якунланди! Бу ўйин бизга зудлик билан ўйлаб кўрилиши шарт бўлган масалалар борлигини кўрсатиб берди. Кейинги ўйинларга қадар соғ-саломат бўлинг!
- Ҳеч бўлмаса битта гол уриш учун олдинга ўтаётган вакилларимиз қуруқ қўл билан ортга қайтяпти.
- Бозоровнинг фаол ҳаракатлари рақиб ҳимоячиларига муаммо туғдирмоқда.
- Убайдуллаев узатган тўпни шериги дарвозага йўллай олмади.
- Эркинов яна бир марта офсайдда қолиб кетди. Рақиб ҳимоячилари бу борада яхши ҳаракат қилмоқда.
- Абрамов шогирдларининг ҳужумдаги ишлари умуман юришмаяпти.
- Футболчиларимиз кўзида олов кўринмаяпти.
- Ҳожимат Эркинов воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг стандартдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- Футболчиларимиз олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ аксарият ҳужумлар бесамар якунланяпти.
Учрашувнинг иккинчи бўлимидан олинган суратларни томоша қилинг!







- "Шахтёр" таркибидаги легионеримиз Шаҳзод Убайдуллаев майдонга тушди.
- Икки томон футболчилари ўзаро тортишиб кетди. Вазиятга ҳакам аралашди.
- Турғунбоевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- Солигорскликлар футболчиларимизни майдон марказида кичик қўполликлар билан тўхтатяпти.
- Захирадан Абрамов майдонга туширган футболчилар ўйинга фаоллик қўша олди.
- Вакилларимиз бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Яна бир вазият кўкка совурилди.
- ГОЛ! Стандарт вазиятдан жарима майдонимизга етказиб берилган тўпни "Шахтёр" футболчиси дарвозамизга йўллади.
- Рақибга нисбатан қоида бузган Иброҳимҳалил Йўлдошев сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- "Шахтёр" тўпни ўзида ушлаб турибди. Футболчиларимиз прессинг уштирмоқда.
- Марказга оширилган тўпни рақиб дарвозабони хотиржамлик билан эгаллаб олди.
- Жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлдик. Тўпни Нурилло Тўхтасинов ўйинга киритиб беради.
- ГОЛ! Яна тезкор гол ўтказиб юбордик. Ботирали Эргашевнинг қўпол хатосидан кейин Океучи дарвозамизга иккинчи тўпни киритди.
- Иккинчи тайм бошланди!
- Бўлимлар оралиғида терма жамоамиз таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.
- Танаффус!
- Тайм сўнгида футболчиларимиз орқа чизиқда тўпни назорат қиляпти.
- Дарбо дарвозабонимиз билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг кучли зарбасини Ботирали Эргашев қайтаришга муваффақ бўлди.
- Рақибларимиз майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.
- Мираҳматов ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- Футболчимиз офсайдда қолиб кетди. Яна бир ҳужум охирига етмай қолди.
Учрашувдан суратларни томоша қилинг!




- Қодирқуловга нисбатан қоида бузган "Шахтёр" футболчисини ҳакам майдондан четлатди. Бироқ икки томон келишувига кўра, унинг ўрнига бошқа футболчи ўйинни давом эттирилишига рухсат берилди.
- Бурчакдан оширилган тўпга Голбан бош билан зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- Қодирқуловга нисбатан рақиб футболчиси ўта қўпол ўйнади.
- Ҳусниддин Ғофуровнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди. Тўп учун интилган Голбан унга ета олмади.
- Эркиновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун стандарт вазиятга эга бўлдик.
- Жарима майдони ичида Ғофуров тўпни тўхтата олмади. Вазият қўлдан кетди.
- Дубай шаҳрида ҳаво ҳарорати бироз юқори бўлганлиги учун ҳакам футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш имкониятини тақдим этди.
- Стандарт вазиятдан рақиб жарима майдонига узатилган тўп Голбанга келиб тушди. Бироқ Игорь зарба йўллаш имкониятини топа олмади.
- Ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Бироқ дарвозабонимизни алдаб ўтган рақиб футболчиси тўпни дарвозага йўллашга кечикди.
- Бурчакдан етказиб берилган тўпни футболчимиз рақиб дарвозасига йўллади. Дарвозабон вазият қаҳрамони!
- Рақиб футболчиси йўллаган зарба ҳимоячимизга тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.
- Ҳисобни очган рақиб фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Йигитлар уйғониши лозим!
- ГОЛ! Жарима майдони марказига оширилган тўпни Юрий Кендиш Эргашев дарвозасига киритди. Ҳисобда ортда қолиўни бошладик, афсуски.
- Рақиб стандарт вазиятга эга бўлди.
- Фарруҳ Сайфиевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- Вакилларимиз ўнг қанотдан ҳужум уюштиришга муваффақ бўлди. Бироқ жарима майдони томон оширилган тўп ҳимоячидан ўтмади.
- Солигорскликлар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- Тўп учун курашлар, асосан, майдон марказида кечяпти. Томонлар эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўмоқда.
- Илк дақиқалардан рақибларимиз тўпни назорат қилмоқда.
- Учрашув бошланди!
- Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади!


Изоҳлар (0)