Ўзбекистон - Тожикистон (5:1) беллашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Тожикистон ўйини якунига етди. Унда вакилларимиз йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Учрашувда голларга Жасур Яхшибоев, Элдор Шомуродов (пенальти), Аббос Файзуллаев, Хожимат Эркинов ва Остон Ўрунов (пенальти) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голини Парвиз Умарбоев жарима зарбасидан киритди.
Ушбу беллашувнинг энг яхши футболчиси терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов бўлди. У иккинчи таймда захирадан майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар
БУ ЭРОН ЁПИК ФУТБОЛ БУЛАДИ КУШИМЧА ТАЙМ БУЛСА КЕРАК 1 ТА ГОЛ УЙИН ТАКДИРИНИ ХАЛ КИЛАДИ УЛАРДА КАНОТ УТА БУШ УЙИН КУРСАТАДИ БИЗДА ЭСА ХИМОЯМИЗДА ПАЛАПАРТИШ УЙИНН БОР АГАР ХИМОЯ ПАНД БЕРМАСА УЙИН 3-1 БУЛИШИ АНИК ОМАД ЙИГИТЛАР.