Ўзбекистон - Тожикистон ўйини келишилганмиди?
U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Тожикистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади. Натижада ҳамюртларимиз гуруҳ ғолиби сифатида Таиландда ўтадиган қитъа биринчилиги йўлланмасига эга чиқди.
Ушбу беллашувдан сўнг ўйин келишилганлиги борасида гап сўзлар урчиди. Бунга эса ЎФА эмас ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди.
- Ўзбекистон олимпия термасининг Тожикистонга қарши ўйини келишилган деган гаплар қулоққа кўп чалиняпти.
Шунга яқинроқ юрган инсон сифатида бу фикрларга қўшилмаган бўлардим. Агар мақсад қўшни республика термасини ҳам кейинги босқичга олиб чиқиш бўлганида, қолган термаларга ўхшаб голли дуранглар ҳам қилса бўларди. Айтайлик, 1:1 ёки 2:2. Бу натижа Тожикистонни ҳам кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин эди. Масалан, энг охирида майдонга БАА ва Саудия чиқди. Уларни 1:1 қаноатлантирарди ва улар 1:1 ўйнашди. Плей-офф ўйинлари ҳам ўтказилганида эди, рақобат нисбатан соғломроқ бўларди фикримча.
Кеча эса тожиклар шунчаки дуранг учун ўйнади. Терма тўлиқ ҳимояга ётиб олди. Қўшимчасига, Ўзбекистон термаси ҳам ўзи кутган ўйинни кўрсата олмади. Яъни, футболчиларимиз ҳужумда ҳеч нарса қила олишмади, улар фақатгина минимум вазифани уддалашди.
Ҳа, бу ўйин билан Олимпиадага бориб бўлмайди. Бироқ бу Таиландда ҳам футболчилар айнан шундай ўйнайди дегани эмас. Яхши тарафи, Друлович ҳали миллион иш уни кутиб турганлигини кеча тушунди. Тожикистонга ҳам 2-3 та гол уриб, бемалолхўжа бўлганидан кўра, саралашнинг ўзида сабоқ олгани яхшироқ, - дея ёзган Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар