Ўзбекистон - Япония: Кападзе шогирдларини финалга олиб чиққан ўйинда нималар содир бўлди? (матнли трансляция)

U23 Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония учрашуви бошланди. Қуйида мазкур баҳсдан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.

90+5. Учрашув якунланди. Ўзбекистон финалда!!!

90+4. Аббос жарима майдони яқинида қоида бузди. Рақибда стандарт вазият. Ҳатто, японияликлар посбони ҳам жарима майдонимиз томон йўл олди.

90+3. Диёр Холматов ўз ўрнини Абубакрризо Турдалиевга бўшатиб берди.

90+1. Одиловнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшилди.

89. ГООООООООЛЛЛЛЛЛ! ҲУСАИН НОРЧАЕВ!

Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Норчаев ўз мақсадига етди!

88. Норчаевнинг бу сафарги уринишидан сўнг тўп ҳимоячидан ўтмади. Ҳусаиннинг бугун жуда ҳам гол ургиси келяпти.

87. Навбатдаги хавфли зарбани дарвозабонимиз қайтарди.

85. Одилбек Абдумажидов бугун ҳимоя марказида барчасини бехато амалга оширмоқда. Сўнгги сонияларгача шундай бўлсин!

84. Руслан чап қанотда рақибларга тиним бермаяпти. 

83. Владимир! Дарвозабонимиз яна бир марта жарима майдонига етказиб берилган тўпни ушлаб олди. 

82. Захирадан майдонга тушган йигитлар фаоллиги билан ажралиб турибди.

80. Ишончли ҳаракат! Назаров яна бир бор олдинга чиқиб, рақиб ҳужумини тўхтатди.

77. Ўзбекистонлик журналистлар терма жамоамизни медиа трибунадан туриб қўллаб-қувватлаяпмиз. Аммо япониялик ҳамкасбларимизга бу ёқмаяпти!

75. Жасур Жалолиддинов ҳамда Улуғбек Ҳошимов ўрнига Аббос Файзуллаев ва Алишер Одилов ўйинга қўшилди.

73. Улуғбек Ҳошимовнинг навбатдаги уриниши йўлига ҳам ҳимоячилар гов бўлди.

72. Ҳимоячиларимиз қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни ўтказиб юборди. Яхшиямки, рақиб футболчиси зарба бера олмади.

71. Кападзе ҳам икки футболчини алмаштирди: Турсунов ва Эркинов ўрнига Содиқов ҳамда Жиянов ўйинга қўшилди.

69. Достон Турсуновга тиббий ёрдам керак. Шифокорлар уни замбилда майдон ташқарисига олиб чиқишди.

68. Кўпчилик бўлиб ҳимояланган вакилларимиз рақиб уринишини қийинчилик билан бартараф этди.

66. Эркиновнинг қанотдан оширган тўпи Ҳусаингача етиб бормади.

64. 3 рақиби қуршовида қолиб кетган Норчаев тўпни йўқотди.

63. Кеин Сатонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

62. Рақиб футболчилари голдан кейин фаолликни янада оширди.

60. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! ЖАСУР ЖАЛОЛИДДИНОВ!

Сардоримиз тўпни олис масофадан дарвозага михлаб қўйди!

59. Жарима майдонига оширилган тўпни Назаров эгаллаб олди. Ишончли ҳаракат!

58. "Кунчиқар юрт вакиллари" сафида ўзгариш: Ямамото ҳамда Сато майдонга тушди. Улар Матсуока ва Саитони алмаштирди.

57. Тўп назоратидаги кичик устунлик рақиб томонга ўтди. Аммо вакилларимиз қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қиляпти.

55. Ҳусаин бош билан хавфли зарба берди. Рақиб посбони хавфни бартараф этди.

53. Сардоримиз бу сафар аниқ зарба йўллади. Дарвозабон тўпга эга чиқди. Жалолиддинов мана шундай ҳаракатлари билан ажралиб туриши лозим!

52. Жасур асабларини жиловлай олмаяпти. Ҳакам уни сўнгги бор оғзаки огоҳлантирди.

50. Абдурауф Бўриевнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

49. Норчаев бу сафар ўткир буракдан зарба берди. Дарвозабон жамоасини голдан сақлаб қолди.

48. Диёрдан қолишмаган тарзда Ҳусаин ҳам яхшигина вазиятдан фойдалана олмади.

47. Холматов! Диёр қулай имкониятни кўкка совурди.

46. Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз ҳамда вакилларимизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз!

45+1. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффус!

45. Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнин қоплаш мақсадида 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Кунчиқар юрт вакиллари" яна бир хавфли ҳужумни амалга оширди. Ҳайрият, Шота Фудзионинг зарбаси кучсиз чиқди.

42. Ҳожимат Эркиновнинг зарбасига аниқлик етишмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

41. Ҳар икки жамоа вакиллари навбати билан хавфли ҳужумлар уюштиряпти. Аммо ҳозирча улардан наф чиққанича йўқ!

40. Улуғбек Ҳошимов прессинг уюштириб, дарвозабонни хато қилишга мажбур қилди. Аммо рақиб посбони ўз хатосини вақтида тузатди.

39. Беллашув бироз пастроқ темпда давом этяпти.

38. Турсуновга нисбатан қўполлик ишлатган Шота Фудзио огоҳлантирилди.

36. Баъзи ҳужумларда вакилларимиз нима қилишни, қандай қарорга келишни билмай қоляпти. Охири бахайр бўлсин!

35. Рефери яна баҳсли ҳолатда рақиб фойдасига қарор чиқарди. 

34. Анча хавфли вазият! Жалолиддиновнинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегди. 

33. Жарима майдони остонасида стандарт вазиятга эгамиз. Пас бериш учун идеал нуқта.

32. Аввалига Норчаев, сўнгра Холматовнинг аниқ зарбаси йўлига рақиб ҳимоячилари блок қўйишга муваффақ бўлди.

30. Ҳакам кичик контактларга эътибор қаратмаяпти.

29. Ҳаво ҳарорати анча баланд. Рефери футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди.

28. Ўйин темпи бироз пасайди. Футболчилар майдон бўйлаб кенг ёйилган ҳолда ҳаракат қиляпти.

26. Жасур бир рақибини усталик билан алдаб, ўнг оёқда зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

25. Улуғбек Ҳошимовнинг зарба аралаш узатмаси ноаниқ кетди.

23. Японияликлар фаолликни бироз оширди. Вакилларимиз прессингдан чиқишда қийналяпти.

22. Жалолиддинов анча асабий ҳаракат қиляпти. Унда сариқ карточка бор.

21. Жарима майдонига оширилган навбатдаги пасни рақиб посбони ушлаб олди.

20. Ҳакамнинг қарорига эътироз билдирган Жалолиддинов огоҳлантирилди.

19. Жасур жарима майдонига ажойиб узатмани амалга оширди. Афсус, дарвозабон тўпга ҳужумчимиздан олдин етиб келди.

18. Рақибда яна бир хавфли ҳужум. Баба тўпга ета олмади.

17. Ҳимоячиларга ёрдамга қайтган Ҳошимов рақибнинг хавфли ҳужумини тўхтатиб қолди.

16. Марказда Ҳусаин қоида бузди деб топди ҳакам. Аммо бундай кўринмади.

15. Одилбек Абдумажидовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

14. Бурчакдан оширилган тўпни қайтариш учун олдинга чиққан Назаров хатога йўл қўйди. Ҳайрият, Жоэль Фудзитанинг зарбаси ноаниқ кетди.

12. Сардорлар дуэлида Жалолиддинов Фудзитага имкониятни бой берди. Акс ҳолда, қулай имкониятга эга бўлишимиз ҳеч гап эмасди.

11. Дастлабки 10 дақиқа ортда қолди. Ҳозирча, Кападзе шогирдлари фаолроқ кўринмоқда.

10. Рақиб футболчисига сариқ карточка кўрсатилди.

9. Марказда Жалолиддиновга қарши қўполлик ишлатилди. Унга тиббий ёрдам керак.

8. Ҳамралиев иккинчи бор пас беришда хатога йўл қўймоқда. Эҳтиёткорроқ бўлиш лозим, йигитлар!

7. Йўқ. Рефери вазиятни пенальтига тортмайди дея баҳолади.

7. Мирсаидовнинг зарбасидан сўнг тўп жарима майдони ичида ҳимоячининг қўлига тегди. Бизда ВАР бор, аммо ҳакам ҳозирча жим.

6. Бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятига эгамиз.

5. Чап қанотда олдинга ўтган Турсунов тўп учун курашда рақибига енгилди.

4. Ҳошимов пас беришга бироз шошилди. Натижада, тўпни йўқотдик.

3. Футболчиларимиз тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

2. Илк зарба вакилларимизда. Аммо Норчаевнинг уринишига аниқлик етишмади.

1. Илк сониялардаёқ жамоалар тўпни бир маротабадан йўқотишга улгурди. Футболчиларда ҳаяжон кучли, чоғи.

1. Учрашувга старт берилди!

20:57. Ҳакамлар ҳар икки жамоа сардорлари иштирокида расмий жараёнларни ўтказиб олди.

20:56. Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига!

20:55. Биринчи бўлиб Япония давлат мадҳияси янгради.

20:55. Футболчилар майдонга тушиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Suxrob Abdunazarov
15/06/2022 21:15
Sport tv
Данияр Умирзаков
15/06/2022 21:03
qaysi kanal beryabdi fudboldi