Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси биринчи ўйинда Ҳиндистонни йирик ҳисобда енгди
Ads

Пойтахтимиздаги йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ҳам ўтказилиши кўзда тутилган эди. Терма жамоамизга Ҳиндистон аёллар миллий терма жамоаси рақиблик қилади. Бугун дастлабки учрашув ўтказилди. Унда футболчи қизларимиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон – Ҳиндистон 5:1

Голлар: Людмила Карачик (32), Мафтуна Шойимова (39), Нилуфар Қудратова (50), Умида Зоирова (62), Ўғилой Қўчқорова (82) – Бала Деви Нгангдом (6)

Ўзбекистон: Лайло Тиловова (Мафтуна Жонимқулова, 83), Танзила Зарбиева (Лианна Норбекова, 73), Нилуфар Қудратова, Малика Бурхонова (Ситора Тақабоева, 63), Рушания Сафина (Диёрахон Хабибуллаева, 63), Мафтуна Чойимова, Солиҳа Ҳусниддинова, Умида Зоирова, Людмила Карачик, Камила Зарипова (Ўғилой Қўчқорова, 73), Дилдора Нозимова (Холида Дадабова, 83).