Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Венесуэла билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Венесуэла терма жамоаси билан куч синашди. Мазкур беллашувда 1:1 ҳисобида қайд этилди. 

Дастлаб, 7-дақиқада Александр Гонсалес ҳисобни очди. 79-дақиқада Жасур Яхшибоев ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Шунингдек, Машарипов биринчи тайм сўнггида пенальтидан фойдалана олмади.

Бундан ташқари, ўйиннинг 67-дақиқасида Жан Фуэнтес қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.  

  • Ўртоқлик учрашувлари
  • 1-тур

Ўзбекистон

  • Jasur Yakhshiboev 79'
1 : 1

28.03.2023 23:00

Венесуэла

  • Алекс Гонсалес 7'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!