Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбекистон 29 та медал билан 1-ўринни эгаллади!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Қозоғистоннинг Алмати шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги ўз якунига етди.

Қозоғистоннинг Олмота шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги ўз якунига етди.  

Икки кун давомида 3 қитъанинг 9 давлатидан келган 500 нафарга яқин дзюдочи жами 16 та (8 та қизлар, 8 та ўсмирлар) вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб борди.  

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 10 та кумуш, 11 та бронза, жами 29 та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш, 12 та бронза медали билан иккинчи поғонадан жой олган бўлса, кучли учликка мўғулистонлик дзюдочилар 2 та олтин медал билан якун ясашди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ