Ўзбекистон 3-терма жамоаси ҳам зафар қучди
Самарқандда шахмат Олимпиадаси старт олди.
Илк турда Ўзбекистон 3-терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб бориб, 3,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи тахтада Саидакбар Сайдалиев Траоре Бакари билан дуранг ўйнади — 0,5:0,5. Олмос Раҳматуллаев Омар Кейта устидан зафар қучган бўлса, Муҳаммадали Абдураҳмонов Маига Бабе Абдуллани ҳисобида мағлуб этди. Асроржон Омонов эса Ниаре Юссуфни таслим этишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Мали устидан 3,5:1,5 ҳисобида ғалаба қайд этди.

Фикрлар