Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Ҳиндистон билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади (видео)
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 6-13 сентябрь кунлари қўшни Қирғизистоннинг Қоракўл шаҳрида ўтказиладиган “Умид кубоги-2019” халқаро мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур мусобақа олдидан футболчи қизларимиз Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб боришмоқда. Пойтахтимиздаги йиғин 27 август – 5 сентябрь оралиғида ташкил этилмоқда.
Бундан ташқари ушбу йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ҳам ўтказилди. Терма жамоамизга Ҳиндистон аёллар миллий терма жамоаси рақиблик қилди. Бугун ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Ўзбекистон – Ҳиндистон 1:1
Голлар: Людмила Карачик (82) – Ранганатан (53).
Ўзбекистон: Лайло Тиловова, Танзила Зарбиева, Нилуфар Қудратова (Диёрахон Хабибуллаева, 31 (Ситора Тақабоева, 67), Малика Бурхонова, Рушания Сафина (Лианна Норбекова, 41), Мафтуна Шойимова, Солиҳа Ҳусниддинова, Умида Зоирова, Людмила Карачик, Камила Зарипова, Дилдора Нозимова (Ўғилой Қўчқорова, 67).
Фикрлар