Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бугун "Чиғатой" футбол мактаби тарбияланувчиларига қарши майдонга тушади
Бугун Баҳром Норсафаров шогирдлари "Чиғатой" футбол мактабининг Зайниддин Тожиев бошчилигидаги 2004-2005 йилларда таваллуд топган ўғил болалардан иборат тарбияланувчиларига қарши баҳс олиб боришади.
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичи 1-9 апрель кунлари Тошкентдаги "Локомотив" ва "Тошкент темир йўлчилар муҳандислик институти" стадионларида бўлиб ўтади. Терма жамоамиз Вьетнам, Гонконг ва Иордания терма жамоалари жой олишган. Маълумот учун, гуруҳдаги рақибларимиз ҳам саралашга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Жумладан. Вьетнам жамоаси Мьянмага қарши иккита ўйин ўтказиб, 3:2 ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Гонконг терма жамоаси эса Хитой Тайпейи билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Фикрлар