Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси 15 декабрь куни Тошкентда йиғин бошлагани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Йиғин давомида терма жамоага номзод футболчи қизлар синовдан ўтказилмоқда.

Шамил Исеев бошчилигидаги ЎФА Илмий гуруҳи томонидан футболчи қизларнинг жисмоний ҳолатини аниқлаш мақсадида улардан тест синовлари олинди. Синов натижалари бош мураббий Баҳром Норсафаровга тақдим этилди.

Футболчи қизларнинг жисмоний ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Олимпия терма жамоасига фитнес бўйича махсус мураббий жалб этилганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Мазкур мураббий ёрдамида футболчилар фаол тарзда машғулотлар олиб боришмоқда.

Тренажер залида олиб борилаётган машғулотлар кўтаринки кайфиятда ўтаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг апрель ойида Токио-2020 олимпиада саралашининг 2-босқичида иштирок этади. 2-босқич саралаш баҳсларига 2019 йилнинг 13 февраль куни қуръа ташланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!