Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?

Мазкур ўйин билан параллел равишда Вьетнам терма жамоаси Иорданияга қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бундан аввалги иккита ўйинда 1та мағлубият ва 1та ғалаба қайд этган. Вьетнам терма жамоасидан 2:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Иордания дарвозасига жавобсиз 2та гол киритган.

Ҳозирда терма жамоамиз 3 очко жамғариб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати бизда +1, яъни рақиб дарвозасига 3та гол киритиб, ўз дарвозамиздан 2та гол ўтказиб юборганмиз. Вьетнам терма жамоаси эса иккита ўйинда ғалаба қозонган ҳолда, гуруҳда 1-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати Вьетнамда +2, яъни вьетнамликлар рақиб дарвозасига 4та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 2та гол ўткзаиб юборишган. Гуруҳдан кейинги босқичга фақат битта жамоа чиқишини ҳам эслатиб ўтиш зарур.

Т/р

Жамоа

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Т-н

Очко

1

Вьетнам

2

2

0

0

4-2

6

2

Ўзбекистон

2

1

0

1

3-2

3

3

Гонконг

2

0

1

1

1-2

1

4

Иордания

2

0

1

1

0-2

1

 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кейинги босқичга йўл олиши учун бугун Гонконгни исталган ҳисобда мағлубиятга учратиши, Вьетнам эса исталган ҳисобда Иорданияга мағлуб бўлиши керак. 

Масалан, бугун биз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонсак, Вьетнам эса худди шу ҳисобда мағлубиятга учраса, очколар бўйича тенглик юзага келади. Бу ҳолда тўплар нисбатига қаралади. Тўплар нисбати бизда +2 кўринишини олади. Вьетнамда эса +1 кўринишига келиб қолади. Бу ҳолда йўлланма Ўзбекистонга насиб қилади. 

Кўриниб турганидек, Вьетнамда имконият яхшироқ. Улар бугун дуранг қайд этишса ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишади. Ўзбекистон эса фақат ғалаба қозониши ва Вьетнамнинг мағлубиятини кутишга мажбур. 

Бугунги учрашувда Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!