Ўзбекистон аёллар терма жамоаси илк бор 4 карра жаҳон ва Олимпиада ғолиби АҚШ термасига қарши майдонга тушади

  • 03 Mar 22:31
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Юртимизда аёллар футболига жиддий эътибор қаратиляпти. Шу жумладан, Ўзбекистон аёллар терма жамоасини ҳам ҳар томонлама кучайтириш бўйича зарур ишлар амалга ошириляпти.

Tecno

Хабарингиз бор, ушбу термада япониялик мутахассислар иш бошлашган. Улар учун эса шарт-шароитлар яратиляпти. Айниқса, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш ҳамда юқори савиядаги спарринг-рақиблар билан беллашиш бўйича ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.   

Жумладан, ЎФА матбуот хизматининг хабарига кўра, илк бор Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 4 карра жаҳон чемпиони ва 4 карра Олимпиада ғолиби АҚШ аёллар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

1-ўрин

9 апрель

АҚШ-Ўзбекистон

Колумбус, Огайо штати

2-ўйин

12 апрель

АҚШ-Ўзбекистон

Филадельфия, Пенсильвания штати

Comments

You must be logged in to commet!