Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз дарвозасидан жавобсиз 4 та гол ўтказиб юборди
Бундан бироз аввал Осиё кубоги саралашининг “E” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Жанубий Корея аёллар терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Афсуски, терма жамоамиз рақибга 4:0 ҳисобида имкониятни бой берди ва кетма-кет олтинчи марта Осиё кубогининг саралашидан ўта олмади.
Аёллар ўртасида Осиё кубогининг саралаш босқичи
Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0
Голлар: Нозима Камолтоева (автогол), Чое Юри, Моон Мира (дубль).
Фикрлар