Ўзбекистон аёллар терма жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз 9 та гол уриб ғалаба қозонди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "Womenʼs Olympic Football Tournament Paris 2024" турнири доирасида  Бутанга қарши баҳс олиб борди.

Бундан бироз аввал якунланган баҳсда терма жамоамиз рақиб дарвозасини жавобсиз 9 бор ишғол қилди. Якуний ҳисоб - 9:0.

Ўзбекистон - Бутан 9:0 

Голлар: Диёра Ҳабибуллаева 2, 20, 45, 48, 73, Людмила Карачик 30 (п), 42, Азиза Норбоева 51, Мафтуна Шойимова 90.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!