Ўзбекистон аёллар термаси “Уч миллат кубоги” ғолибига айланди

 

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида  аёллар терма жамоалари ўртасидаги “Уч миллат кубоги” халқаро ўртоқлик турнири ўз якунига етди. Барча ўйинларда ғалаба қозонган Ўзбекистон аёллар термаси мусобақа ғолибига айланди.

Кеча, 20 август куни сўнгги тур ўйини бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон аёллар термаси Қирғизистонни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Терма жамоалар турнир давомида икки мартадан ўзаро куч синашди. Ўзбекистон аёллар термаси Қозоғистонга қарши ўйинларда 7:0 ва 6:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Қирғизистон 3:1 ва 1:0 ҳисобида таслим этилди.

“Уч миллат кубоги”
Бишкек, Қирғизистон
20 август, якшанба

Ўзбекистон – Қирғизистон 1:0

Гол: Шаҳноза Қурбонова (76)

Огоҳлантириш: Юлдуз Набиева (80) – Айжан Боронбекова (59), Кенже Ирисбек қизи (62)

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

О

ТН

1

Ўзбекистон

4

4

0

0

12

+16

2

Қирғизистон

4

1

1

2

4

+1

3

Қозоғистон

4

0

1

3

1

-16

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!