Ўзбекистон билан ўйнаш қизиқ эмас, ахир!
Собиқ иттифоқ терма жамоасининг машҳур дарвозабонларидан бири Александр Уваров 30 ёшдан кейин порлаган футболчилар тоифасига киради. У СССР терма жамоасидаги дебют учрашувини айнан мана шу ёшда нишонлаган.
1990 йилги жаҳон чемпионатида СССР терма жамоаси сафида Диего Марадона бошчилигидаги амалдаги жаҳон чемпионлари – Аргентина футболчиларига қарши баҳсда қатнашгани Уваров учун унитилмас воқеа бўлиб қолган. Ўшанда терма жамоа мураббийлар штаби асосий посбон Ринат Дасаевга эмас, учинчи рақамли дарвозабон ҳисобланган Уваровни кучли рақибга қарши майдонга ташлаган эди.
Александр Уваров футболчи сифатида фаолиятидаги деярли барча ютуқларини Исроилда “Маккаби Тель-Авив” ўйинчиси ўлароқ қўлга киритган.
Россиянинг https://www.championat.com сайти журналистлари собиқ дарвозабондан катта интервью олди. Суҳбат жараёнида гап Россия миллий терма жамоаси, русларнинг Осиё мамлакатлари терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлар ўтказаётгани, Россия футбол иттифоқининг Осиё футбол конфедерациясига қўшилиш эҳтимоли сингари долзарб мавзуларга тақалди.
Эътиборингизга суҳбатнинг биз учун эътиборга молик қисмини ҳавола этамиз.
- Россия терма жамоасининг ўйинларини сўнгги бор қачон кузатдингиз?
- Ростини айтайми? Нимани кўришим керак? Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ўйининими? Бу мамлакатларни камситишдан йириқмоқ, Худо асрасин. Лекин уларга қарши ўйинлар қизиқ эмас.
- Терма жамоа тушиб қолган вазиятни англаяпсизми?
- Англаяпман. Терма жамоа мавжуд бўлиши ва ўйнаши керак.
- Россия қўйилган халқаро таъқиқ адолатлими?
- Бу ерда қандай адолат бўлиши мумкин? Спортчиларнинг нима дахли бор? Ҳар доим спорт сиёсатдан ташқари, деб келинган.
- Сизнинг футболчилик фаолиятингиз пайтида Исроил Осиё футбол конфедерациясидан ОФКга кўчиб ўтган эди. Энди Россия футбол жамоатчилиги Осиёга ўтиши керакми?
- Бутун бир мамлакат учун жавоб бериш қийин. Бу ортга ташланган қадам бўлади. Бироқ, бошқа ечим кўринмаяпти. Футбол яшаши учун ўйин амалиёти бўлиши керак. Қандайдир спорт иштиёқи пайдо бўлади. Агар ана шу иштиёқ Ўзбекистон ва Эронга қарши ўтказилган учрашувларда бўлганида футболчиларимиз умуман бошқача ўйнарди.
Европага эса эртами-кечми қайтса бўлади. Чунки санкциялар доимий бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрда футбол тарихида илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия футболчилари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Тошкент шаҳри мезбонлик қилган беллашувда кучлар тенг келди ва ҳисоб очилмади.
Россия миллий терма жамоаси ва клублари УЕФА томонидан қўлланилган санкциялар туфайли Европа вакиллари билан ўйин ташкил қила олмаяпти. Шу сабаблар, россиялик асосан Осиё қитъаси вакиллари – Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Эрон ва Ироқ терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлар ўтказиш орқали мамлакат бош жамоаси фаолиятини ушлаб турибди.
Легионеримиз энди испаниялик мураббий билан ишлайди!
Фикрлар