Ўзбекистон чемпионатида 550 та гол урган “Қўқон-1912” 415-ўйин арафасида

Суперлига 13-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви 29 июнь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 26 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 5 тасида қўқонликлар зафар қучишган, 14 та баҳсда “шерлар”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 69-37, “Пахтакор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг очкоси 49 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтган сўнгги бешта учрашув

12.08.2018 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 1:1

06.05.2017 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 1:1

08.08.2016 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 1:1

05.07.2015 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 2:2

02.11.2003 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 3:2

Факт: Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашувда “Пахтакор” футболчилари ғалаба қозона олишмаяпти.

Ҳакамлар

29 июнь куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Coca-Cola Суперлига

13-тур, 29 июнь

ҚЎҚОН-1912 - ПАХТАКОР

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев

Назоратчи: Артём Арутюнов

Комиссар: Александр Давиденко

415-учрашув арафасида

«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 415-ўйинини ўтказиш арафасида турибди. 14-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 414 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди. Шуларнинг 146 тасида "Қўқон-1912" жамоаси ғалаба қозонган. 65 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 203 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 550 – 755. Умумий очколар 503 тани ташкил этади. Айтганча, Суҳроб Бердиевнинг “Сўғдиёна” дарвозасига киритган иккинчи голи қўқонликларнинг миллий чемпионатлардаги 550-голи сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Husniddin.Shoniyozov
29/06/2019 11:58
Qo'qonga omad! (Nasaf muxlisi)