Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. "Динамо" - "Нефтчи" баҳси олдидан устунлик қайси томонда?
Ўзбекистон Coca Cola Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган “Динамо” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув эртага 18:15 да бошланади. Мазкур ўйин олдидан “Нефтчи” матбуот хизмати жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасини ҳавола қилди.
Жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 55 марта ўзаро тўқнаш келишган. Шундан 37 та ўйинда "Нефтчи"нинг қўли баланд келган, 4 та учрашувда дуранг қайд этилган ва 14 та баҳсда "Динамо" устунликка эришган.
Умумий тўплар нисбати 99-45 фарғоналиклар фойдасига. Ўзбекистон Кубоги доирасида жамоалар 2016 йилда Самарқандда куч синашган ва мазкур беллашувда "Нефтчи" 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Ўзаро қарама-қаршиликдаги "Динамо"нинг энг йирик ғалабаси 2010 йилда 3:1 ҳисобида қайд этилган." Нефтчи"нинг самарқандликлар устидан эришилган ғалабаси 1997 йилда юз берган. Ўшанда фарғоналиклар 8:0 ҳисобида устун келишган.
Жамоаларнинг Самарқандда бўлиб ўтган охирги 4 та беллашув натижалари:
21.11.2021й. "Динамо"-"Нефтчи" 1:1
06.05.2021й. "Динамо"-"Нефтчи" 0:1
10.11.2020й. "Динамо"-"Нефтчи" 2:0
25.09.2020й. "Динамо"-"Нефтчи" 0:1
Фикрлар