Ўзбекистон дарвозасига икки гол урган Гакпо жамоасининг ўйинини танқид қилди
Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Баҳсдан сўнг жамоа футболчиси Коди Гакпо ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Иккита гол муаллифи бўлган Гакпонинг таъкидлашича, жамоа айрим паллаларда яхши ўйин кўрсатган бўлса-да, ҳали такомиллаштирилиши лозим бўлган жиҳатлар мавжуд.
"Айрим вақтларда яхши ўйнадик, аммо баъзи вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Дарвоза олдида янада ўткир бўлишимиз лозим. Агар имкониятлардан яхшироқ фойдаланганимизда, биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни 2:0 ёки 3:0 кўринишига олиб келишимиз мумкин эди", — деди футболчи.
Футболчи ўз ўйинига ҳам баҳо бериб ўтди.
"Жамоага тегишли фикр менга ҳам тегишли. Айрим пайтларда яхши ҳаракат қилдим, айрим пайтларда эса унчалик эмас. Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги камчиликларни бартараф этишимиз керак", — деди Гакпо.

Фикрлар