Ўзбекистон Францияга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилиши маълум

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага У-17 Жаҳон чемпионатининг чорак финали доирасида Францияга қарши ўйин ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувда фолият олиб борадиган ҳакамлар номи маълум. Бош ҳакам — Даҳане Беида (Мавритания). Унга қанотларда Димбиниаина Андриатианаривело (Мадагаскар) ва Жонатан Аҳонто (Того) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Пере Атчога (Габон) топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Франция — Ўзбекистон ўртасидаги ўйин эртага соат 13:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!