Ўзбекистон футболи вакиллари Сардоба фожеасидан жабрланганларга катта миқдорда пул маблағлари хайрия қилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбек футболи вакиллари Сирдарё вилоятида юз берган Сардоба фожеасидан зиён кўрган оилалар ҳолидан хабар олишди. Бу ҳақда спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу хайрияда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов, АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари Тимур Кападзе ва Азизбек Ҳайдаров иштирок этди.

photo_2020-05-09_23-56-04

Ушбу вазиятга бефарқ бўлмаган футболчи ва мураббийлар томонидан катта миқдорда пул маблағлари хайрия қилинди. Бугун футболимиз вакиллари ушбу пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим кечаклардан иборат хайрия юкларини 300 та оилага тарқатишди.

Ўзбек футболининг машҳур вакиллари сардобалик аҳоли билан учрашиб, улар билан суҳбатлашган ҳолда руҳий далда беришга ҳаракат қилишди.

photo_2020-05-09_23-56-05

Ушбу хайрия жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳамда легионер футболчиларнинг ҳиссаси катта бўлганлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Шунингдек, маҳаллий мураббийлар ва футболчилар ҳам жабрланган оилаларга ёрдам кўрсатишда фаол бўлишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нодирбек жовлиев
10/05/2020 17:15
Оллох даргохида қабул қилсин хар бандани қилган ехсонини