Ўзбекистон футзал терма жамоаси амалдаги Осиё чемпионларига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ноябрь ойида иккита баҳс ўтказади.

Яқиндагина миллий жамоамиз мураббийи этиб тайинланган испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопез ўзининг дебютини анча жиддий рақиб, амалдаги Осиё чемпионлари - Япония термасига қарши ўтказади. 

Маълумот учун, ўйинлар 22-23 ноябрь кунлари Тошкентдаги Юнусобод Спорт мажмуасида соат 19:00да старт олади. Беллашувларни аренадан кузатинг, кириш мутлақо бепул.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!