Ўзбекистон гимнастика федерациясига янги раис сайланди

Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон гимнастика федерациясининг ҳисобот-сайлов конференсиясида “Ўзавтосаноат” АЖ компанияси бошқарув раҳбари Шавкат Бўронович Умрзоқов номзоди Ўзбекистон гимнастика федерацияси раислигига илгари сурилди ва конференсия делегатлари томонидан бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоиз, Шавкат Бўронович бошқарувидаги “Ўзавтосаноат” АЖ ушбу федерация учун бегона эмас. "Ўзавтосаноат" узоқ йиллардан бери федерациянинг бош ҳомийси сифатида ушбу спорт турини мамлакатимизда ривожлантиришда улкан ҳисса қўшиб келмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!