Ўзбекистон жиу-житсу терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Халқаро Жиу-Житсу Федерацияси (JJIF – Ju-Jitsu International Federation)нинг календар режасига мувофиқ, 2026 йил 15–19 июль кунлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида спортнинг жиу-житсу тури бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида Х Осиё чемпионати, шунингдек, ёшлар (U16, U18 ва U21) ўртасида III Осиё чемпионати мусобақалари бўлиб ўтади.

Қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири ҳисобланган ушбу чемпионатда Ўзбекистон шарафини жами 90 нафар спортчи, мураббий, ҳакам ва расмийлардан иборат делегация ҳимоя қилади. Мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон катталар терма жамоаси таркиби қуйидагича:

Делегация раҳбари:
(Федерация раиси)
Иқбол Камилов

Бош котиб:
Ғайрат Набиев

Мураббийлар:
Риза Сафаров
Умид Сайдуллаев

Эркаклар:
–56 кг
Темиров Солижон
Мирзабоев Мухаммадсамир

–62 кг
Абдусаломов Абобакр
Маҳмудов Акмал

–69 кг
Хатамов Дониёрбек
Содиқов Улуғбек

–77 кг
Раҳматуллаев Элбек
Бафоев Амирхан

–85 кг
Ҳашимов Ҳумоюн
Усмонов Аҳмаджон

–94 кг
Қодиров Ойбек
Маҳмуджонов Бобир

Аёллар:
–48 кг
Ортиқбаева Райхона
Ваҳобова Сайёра

–52 кг
Очилова Вазира
Бердибаева Гулбаҳор

–57 кг
Шаҳзода Азатова
Худайбергенова Айзада

–63 кг
Сайимбетова Улдана
Сайитова Зиннура

Мазкур қитъа биринчилиги Ўзбекистон терма жамоаси учун жорий йилнинг энг муҳим халқаро стартлари олдидан муҳим синов вазифасини бажаради. Хусусан, ушбу мусобақа 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Япониянинг Аичи–Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтадиган ХХ Осиё ўйинлари ҳамда 13–21 декабрь кунлари Саудия Арабистони Қироллигининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари олдидан спортчиларимизнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш, халқаро тажриба тўплаш ва мусобақа амалиётини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!