Ўзбекистон клублари ОЧЛ гуруҳ босқичидан неча маротаба чиққанини биласизми?

Осиё Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақада гуруҳ босқич баҳслари якунланди. "Пахтакор" плей-оффга чиқа олмади. "Насаф" иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Шу тариқа, қаршиликлар ўз тарихида илк бор гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтди. Улар бу борада "Локомотив" билан тенглашиб олди. 

Юртимиз жамоалари орасида энг кўп "Бунёдкор" плей-оффга чиққан. "Қалдирғочлар" 11 марта турнирда иштирок этиб, гуруҳ босқичини ижобий ҳал қилган. Ундан кейин эса "Пахтакор". "Шерлар" 18 турнирда қатнашиб, 5 бор плей-оффга йўл олган.

"Нефтчи", АГМК ва "Машъал" клублари гуруҳда қолиб кетган.

Қуйида Ўзбекистон клубларининг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан неча маротаба чиққани борасида маълумот:

7 "Бунёдкор" (11 турнир)
5 "Пахтакор" (18 турнир)
1 "Локомотив" (8 турнир)
1 "Насаф" (7 турнир)
0 "Нефтчи" (5 турнир)
0 АГМК (2 турнир)
0 "Машъал" (1 турнир)

"Насаф" рейтингда Ўзбекистонни яна ўз ўрнига қайтарди!

sports_uz-29

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
28/04/2022 22:49
Пахтакор бу йил ОЧЛда ҳамма ўйинларда дарвозабонсиз ўйнаганини ҳам ҳисобга олиш лозим
&
Ғуломов Тўлқинжон
28/04/2022 17:22
Бунёдкор 7 маротаба