Ўзбекистон кубоги. 4 очко тўплаган Про-лига клуби гуруҳдан чиқа олмади

CHERY AUTO

Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган АГМК - "Зомин" баҳси якунига етди. Ушбу ўйинда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Олмалиқликларнинг тўрт голи Александр Касян, Алишер Жалилов, Шоҳруҳ Гадоев ва Хуршид Ғиёсов ҳисобига қайд этилди. Меҳмонларнинг ягона голига Лутфулло Файзуллаев муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, АГМКнинг очколари сони 7 тага етди ва жамоа 1-ўрин билан гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди. "Зомин" ушбу гуруҳда  4 очко тўплашга муваффақ бўлди. Аммо 5 очко тўплаган "Локомотив"дан ўтиб кетишга эриша олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!