Ўзбекистон кубоги. 5 та гол урилган ўйинда "Динамо" сенсацион тарзда "Пахтакор"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Динамо" - "Пахтакор" ўйини бўлиб ўтди. Учрашув 3:2 ҳисобида самарқандликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, "Динамо" вакили Франциц Нарх 5-дақиқада жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилиб, ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди. Орадан етти дақиқа ўтиб Абубакр Мўйдинов узоқ масофадан супер зарба йўллаб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 28-дақиқада эса Жоэль Кожо бирга-бир вазиятни гол билан якунлаб, ҳисобни 3:0 кўринишаг олиб келди. Биринчи бўлим шу тариқа якунланди.
Иккинчи бўлим бошидаёқ "шерлар" устози Максим Шацских майдонга Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Азиз Турғунбоев ва Ҳожиакбар Алижоновларни туширди. 59 дақиқада Черан гол уриб орадаги фарқни қичқартирган бўлса, 82-дақиқада яна бир бор "Динамо" дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, Вадим Абрамов шогирдлари Ўзбекистон кубогининг чорак финалга йўл олди. "Пахтакор" эса юришини мана шу босқичда якунлади.
Фикрлар
Динаможон Вперёд!!! Оле! Оле! Оле! Оле!