Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон", "Динамо" ва "Локомотив" ўз учрашувини ўтказади
Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқич ўйинлари давом эттирилади.
Бугун "B" гуруҳида 2-тур старт олади. Дастлаб, 18:00’дан бошлаб "Локомотив" - "Динамо" клублари ўртасидаги беллашув бошланади. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса "Ғазалкент" "Лочин" билан ўзаро куч синашади. Бу тўқнашув соат 19:30’да старт олади.
Шунингдек, бугун "H" гуруҳида ҳам 1-тур учрашувлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. "Андижон" клуби сафарда "Шўртан" билан баҳс олиб боради. Ўйин эса 18:00’да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар