Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда таслим этди. "ҚМУ Жайхун" эса "ТерДУ"дан устун келди
Ўзбекистон кубоги "B" гуруҳининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби сафарда "Қизилқум" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, Шаҳбоз Умаров 7-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Шаҳзоджон Неъматжонов 26-дақиқада фарқни 2 тага етказиб қўйди.
"ҚМУ Жайхун" эса Айбек Сдиковнинг 43-дақиқада киритган голи эвазига "ТерДУ"ни мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, "Бунёдкор" ва "ҚМУ Жайхун" 2-турдан сўнг 6 очкодан тўплаган ҳолда, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Фикрлар