Ўзбекистон кубоги. "Динамо" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" баҳси бўлиб ўтди ва унда жамоалар 2:2 ҳисобида муроса кўчасини танлади.

11-дақиқада Франсис Нарҳ узоқдан зарба йўллаб ҳисобрни очган бўлса, 67-дақиқада Шерзод Эсонов ҳисобни тенглаштирди. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, самарқандликлар легионери Жоэль Кожо жамоасини олдинга олиб чиқди. Учрашув сўнгида Рустам Турдимуродов рақиб дарвозасини ишғоли этиб, "бургутлар"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Шу тариқа, икки клуб ҳам бир очкодан бўлиб оладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!