Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани мухлислар қаршисида — “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади

Унга кўра, финал олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент марказида жойлашган “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади.

Режага кўра, Шота Арвеладзе ҳам, Миржалол Қосимов ҳам матбуот анжуманига жамоанинг етакчи футболчилари билан ташриф буюради. Бунда анжуман одатдаги кўринишда эмас, байрамона руҳда ўтиши асосий аҳамият касб этади. Мазкур жараённи исталган футбол мухлиси кузатиб бориш имкониятига эга.

Ўзбекистон кубоги ғолибига топшириладиган янги соврин ҳам шу куни “Самарқанд дарвоза”га олиб келинади. Истовчилар унинг фонида футболчилар ҳамда мураббийлар билан суратга тушишлари мумкин.

“Пахтакор” ва АГМК клублари мухлислари ўз суюкли футболчиларидан дастхат олиш, улар билан юзма-юз суҳбатлашиш имкониятга эга бўлишлари мумкин.

Маълумот учун, “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар марказидаги тадбир 25 октябрь — жума куни соат 19:00 да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Zaur Axmed
22/10/2019 23:54
Ana endi odamlarni chaqirish, qiziqtirish yõllarini topyapsilar. Molodec)
Zaur Axmed
22/10/2019 23:53
Sna endi odamlarni chaqirish, qiziqtirish yõllarini topyapsilar. Molodec)