Ўзбекистон кубоги финалида яна "Пахтакор" ва АГМК ўйнайди

Ҳозиргина Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳслари ўтказилди. Беллашувларда мезбонлар зафар қучишди.

"Пахтакор" ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клуби устидан қийин ғалабани қўлга киритган бўлса, Миржалол Қосимов ўзининг собиқ жамоасини шу босқичда ортда қолдирди. АГМК кубокда яна "Бунёдкор"дан устун келди.

Шу тариқа, "Пахтакор" ва АГМК финалга йўл олди. Эътиборга молик томони, ушбу рақиблар ўтган йили ҳам ҳал қилучи баҳсда ўзаро тўқнаш келишганди ва олмалиқликлар кубок соҳибига айланишган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сурхон Футбол клуби
26/09/2019 20:35
Шундай булишини ёш бола хам олдиндан биларди. Тошкент футболи узбекистон футболи, вилоят футболи ахамиятсиз. Лек шундай булсада омад. Суперлигида хам тошкент жамоалирига 1 ва 2 ва 3 урин билан олдин куркмай шубхаланмай табриклаб коламан.