Ўзбекистон Кубоги: “Локомотив” ўз майдонида
Ads

Бугун Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан ўрин олгани иккинчи ўйин бўлиб ўтди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоаси билан куч синашди.

Ҳужумларга бой тарзда кечган ўйинда "тимирйўлчилар" Марат Бикмаев(2 та) ва Мурод Бобожоновларнинг голлари эвазига йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдилар.

Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Азиз Ғаниев томонидан узатиб берилган тўпни Драган Черан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни қисқартирди.

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал. Илк ўйин.

2 август (чоршанба)

19.30 «Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 3:1 #Тугади

Бош ҳакам: Р. Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: А. Расулов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент)

Дарвоза чизиғидаги ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), И. Танташев (Бухара)

Захира ҳаками: Р. Серазнтдинов (Тошкент)

Голлар: Марат Бикмаев(16, 86), Мурод Бобожонов(46) - Драган Черан(90+2).

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 9. Икром Алибоев, 10. Марат Бикмаев, 11. Садриддин Абдуллаев(18. Темур Кападзе 62), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Мурод Бобожонов(99. Жалолиддин Машарипов(61), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 37. Шерзод Файзиев(33 Олег Зотеев 88), 42. Муҳаммад Коне.

Заҳира: 12. Маъмур Икромов, 8. Саламат Қутибоев, 17. Салим Мустафоев,  78. Азизбек Омонов.

"Насаф": 35. Санжар Қувватов, 2. Акмал Шорахмедов, 6. Азизжон Ғаниев, 7. Одилжон Хамробеков, 18. Бахром Абдурахимов, 22. Игорь Голбан(10. Дилшод Раҳматуллаев 83), 34. Фарруҳ Сайфиев, 38. Дониёр Нарзуллаев(20. Ислом Кенжабоев 58), 69. Драган Черан, 77. Жасур Ҳасанов(15. Шахбоз Эркинов 72) , 92. Умарбек Эшмуродов.

Заҳира: 1. Умиджон Эргашев, 4. Мақсуд Каримов, 14. Шароф Муҳитдинов, , 31. Сайдулло Раҳматов.

Огоҳлантиришлар: Сардор Мирзаев(25) - Игорь Голбан(14)

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).