Ўзбекистон кубоги. "Олимпик" Биринчи лига клубини йирик ҳисобда тор-мор келтирди
Ўзбекистон кубоги 2-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.
"F" гуруҳи иштирокчиси "Олимпик" бугун "Олимпия"га қарши майдонга тушди. Мазкур ўйинда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Тимур Кападзе шогирдлари сафида уч голни Муҳаммадали Ғиёсов ва Абдуллоҳ Миркомилов киритди. Бу голлар "олимпиячилар"га 3 очкони тақдим этди.
Шу тариқа, "Олимпик" 4 очко билан гуруҳда етакчи бўлиб олди. "Олимпия" ҳисобида очко мавжуд эмас.
Фикрлар