Ўзбекистон кубоги плей-оффларида "Пахтакор" ва "Насаф"нинг натижалари қандай?
26 сентябрь куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланма олиш учун "Насаф"га қарши майдонга тушади. Беллашув олдидан "Пахтакор" клуби матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.
Жамоалар Ўзбекистон Кубогида жами 16 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 6тасида "шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 5тадан баҳсда дуранг ва рақиб ғалабаси кузатилган. Пойтахтликлар 25 тўп киритган ҳолда дарвозасидан 18 гол олиб чиққан. Кубок плей-офф босқичларида 7 тўқнашувнинг 4тасида "Пахтакор", 3тасида "Насаф" навбатдаги босқичга йўл олган. Яна икки баҳс финал ўйинида кузатилиб, уларнинг иккаласида ҳам "Пахтакор" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 2004 ва 2011 йиллари "Пахтакор" Ўзбекистон Кубогига қаршиликларни мағлуб этиш орқали эга чиққан.
"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳс 26 сентябрь, пайшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.
Фикрлар
yir tishlat NASAF
soxtakorlarni yanchib tashla
NASAFIMMMMM