Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" 100 фоизлик натижа билан гуруҳдан чиқди
Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" баҳси якунига етди. Ушбу ўйинда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қўқонликларнинг тўрт голи Жамшид Хасанов, Шаҳзодбек Нурматов, Санъат Шихов ва Анваржон Хожимирзаев ҳисобига қайд этилди. Меҳмонлар бу учрашувда гол ура олмади.
Шу тариқа, "Қўқон-1912нинг очколари сони 9 тага етди ва жамоа 1-ўрин билан гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди. "Машъал" ушбу гуруҳда 4 очко тўплаб, иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди.
Фикрлар