Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" 5 та гол урилган баҳсда кейинги босқич масаласини ҳал қилди

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Дўстлик" учрашуви ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мезбонларнинг 4 голи Жамшид Хасанов (дубль), Ойбек Рустамов ва 17 ёшли Мурод Комилов номига қайд этилди. Меҳмонлар бу голларга жавобан Мўйдин Мамазулуновнинг ягона голи билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа, "Қўқон-1912" очколари сонини 6 тага етказиб олди. "Дўстлик" ҳисобида ҳали очко мавжуд эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!