
Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида барча жамоа 3 тадан ўйинда майдонга тушади
Хабарингиз бор, бироздан сўнг Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланади.
Гуруҳнинг биринчи ва иккинчи жамоаси 2 тадан учрашувни ўз майдонида ўтказади ва фақат 1 та ўйинни сафарда ўтказади. Гуруҳ босқичига саралаш орқали етиб келган жамоа ҳамда гуруҳнинг учинчи рақамли жамоаси 1 та уй ҳамда 2 та сафар беллашувида қатнашади.
Мусобақанинг саралаш босқичига кейинроқ қуръа ташланади ва унинг якунига кўра ғолиб чиққан саккиз жамоа мос равишда ўз гуруҳидан жой олади. Қолган 24 жамоа эса тасодифий рақам ва албатта тасодифий гуруҳдан ўрин эгаллайди.
Фикрлар