Ўзбекистон — Марказий ва Шимолий Осиё чемпионатида 1-ўрин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қирғизистонда якунланган 2026 йилги Марказий ва Шимолий Осиё шахмат чемпионатининг стандарт йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий (давлатлар) ҳисобида умумжамоавий биринчи ўринни эгаллади!

Ёш шахматчиларимиз жами 11 та медал — 4 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

Давлатлар бўйича якуний ҳисоб:

1. Ўзбекистон — 4 · 5 · 2 (жами 11)
2. Қозоғистон — 4 · 2 · 1 (жами 7)
3. Қирғизистон — 3 · 2 · 1 (жами 6)
4. ФИДЕ (нейтрал байроқ) — 2 · 3 · 7 (жами 12)
5. Туркманистон — 1 · 2 · 3 (жами 6)

Индивидуал:

Олтин медаллар (4):

Сайфуддин Эркинбоев — У10
Иброҳим Жуманазаров — У12
Малика Норкулова — Г12
Зилола Актамова — Г18

Кумуш медаллар (5):
Комилжон Муртазаев — У8
Фазлиддин Фаркҳодов — У10
Акбар Мустафакулов — У12
Шавкатжон Абдукҳоликов — У14
Малика Жумаева — Г16

Бронза медаллар (2):
Хондамир Элмирзаев — У20
Нигина Кҳудойбердиева — Г10

Низомга кўра, умумий медаллар ҳисобида энг яхши 3 та федерация кубок билан тақдирланади. Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин ва 5 та кумуш билан пешқадамликни қўлга киритди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!