Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси олдидан навбатдаги йиғилиш ўтказилди

TIGGO 2 PRO

Спорт вазирлигида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди.

Бугун Спорт вазирлигида Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Президенти Аркадий Дворкович, Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Шахмат федерацияси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида  46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининиг 2023 йил 8 майдаги "2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ юртимизда ушбу нуфузли халқаро мусобақага қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўтказилган учрашув давомида юртимизда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини юқори даражада ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган ишлар хусусан, бу борада тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти муҳокама қилинди.

Тадбир давомида Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Президенти Аркадий Дворкович Ўзбекистонда ушбу нуфузли халқаро шахмат мусобақанинг ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётганлигини, шунингдек, 8 март - "Халқаро хотин қизлар куни" олдидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига мувофиқ шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони Афрўза Хамдамованинг  Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланиши ёш шахматчиларни янги ғалабалар сари руҳлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!