Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAга етиб борди ва "Intercontinental" меҳмонхонасига жойлашди
Ўзбекистон МТЖ делегацияси Тошкент-Дубай HY333 ҳаво рейси орқали маҳаллий вақт билан соат 12:25да Дубай халқаро аэропортига етиб борди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Делегация аъзолари аэропортда паспорт назоратидан аввал коронавирусга тест топширди. Шундан сўнг, миллий терма жамоамиз вакиллари "Intercontinental” меҳмонхонасига жойлашди.
Тест натижалари чиққунга қадар, делегациянинг ҳар бир аъзоси меҳмонхонада "ўзини яккалаш" режимида бўлади. Вадим Абрамов шогирдлари эртага дастлабки машғулотларини ўтказиши режалаштирилган.
Фикрлар