Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023" қўшма саралаш босқичи кейинги йилга қолдирилганига қарамай, мазкур босқич учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб боради, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.
Шу сабабли, миллий жамоамиз октябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Ушбу йиғин доирасида аввал хабар берганимиздек, иккита халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.
Дастлаб, Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги миллий терма жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу учрашув Эрон Ислом Республикаси футбол федерациясининг илтимосига биноан бир кун кейинга яъни 8 октябрга кўчирилди. Мазкур баҳс “Пахтакор” стадионида соат 18:00 да бошланади.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БАА вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Фикрлар