Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Россия чемпионатида порламоқда (Фото)
Россия чемпионатининг 20-турида ЦСКА - "Нижний Новгород" баҳси бўлиб ўтди. Учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ягона гол қўшиб берилган дақиқаларда Юсуф Язиджи томонидан киритилди.
Меҳмонлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Иброҳимхалил Йўлдошев асосий таркибда майдонга тушиб, 89-дақиқада кичик жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Статистика билан шуғулланувчи "Whoscored.com" нашри футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолади. Унга кўра, терма жамоамиз аъзоси Иброҳимхалил Йўлдошев энг юқори балл олган иккинчи футболчига айланди - 7.3. Гол урган Юсуф Язиджи - 7.9 баллга лойиқ кўрилди.
Қуйида "Whoscored.com" нашри томонидан футболчиларга қўйилган баллар билан танишинг:
Фикрлар