Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Россия клубидаги энг зўри, деб топилди
Россиянинг "Нижний Новгород" клуби ҳимоячиси ҳамюртимиз Иброҳимхалил Йўлдошев ўз жамоасида март ойининг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот измати хабар берди.
Ғолиб овоз бериш жараёни орқали аниқланган. Март ойида Москванинг “Спартак” клубига қарши ўйинда гол урган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосига 714 нафар мухлис овоз берган. Бу 55,35 фоизни ташкил этди.
Иккинчи ўринни яна сентабрь ва ноябрь ойларининг энг яхши футболчиси Aртур Нигматуллин эгаллади (30,47%). Учинчи ўринни Кирилл Гоцук (6,82%) банд этди.
Фикрлар