Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мексикага қарши учрашувда қандай либосда ўйнаши маълум (Фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 сентябрь тонгда Мексикага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур баҳс олдидан бугун жамоалар вакиллари ўртасида йиғилиш бўлди ва унда томонлар қандай либосда ҳаракат қилиши келишиб олинди.

Унга кўра футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда тўп тепади. Рақиб футболчилари оқ формата ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув Тошкент вақти билан 13 сентябр куни соат 05:00да Aтлантадаги “Mercedes-Benz” стадионида бўлиб ўтади.

photo_2023-09-11_20-42-25

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!