Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023" қўшма саралаш босқичига тайёргарлик жараёни режасига асосан, ноябрь ойидаги ФИФA кунларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

БAAда ташкил этиладиган мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари иккита халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Вадим Aбрамов бошчилигидаги миллий жамоамиз 12 ноябрь куни Сурия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Дубайда ўтадиган машғулотлар давомида терма жамоамиз шунингдек, Ироқ вакиллари билан куч синашади. Мазкур ўртоқлик ўйини 17 ноябрь санасига режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!