Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар орасида яна ўзгариш бўлиши мумкин
Россия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Рубин" - "Нижний Новгород" учрашувида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 61-дақиқада Калинский томонидан киритилди. Николай 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади.
Беллашувни "Нижний Новгород" клубидаги ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев асосий таркибда бошлади ва 73-дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди. Ҳозирча, жароҳатнинг қай даражада жиддийлиги маълум эмас. Аммо у кичик жароҳат олган бўлса ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг шу ойдаги йиғинини ўтказиб юбориши мумкин. Чунки терма жамоамизнинг машғулотлари тез орада бошланади.
Аввалроқ, Молдованинг "Шериф" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Жасур Яхшибоевнинг ҳам жароҳат туфайли йиғинда қатнаша олмаслиги маълум бўлганди.
Сречко Катанец бир неча кундан сўнг Иорданияда йиғин ташкил қилади. 9 октябрда Малайзия, 12 октябрда эса Иордания билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз.
Фикрлар