Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги ўйини ТВда олиб бериладими? - Даврон Файзиевдан жавоб

Кўпчилик мухлислар бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини қайси телеканалдан олиб берилиши борасида мурожаат қилмоқда. Аммо ушбу баҳс ТВ орқали намойиш этилмайди. Ўйинни фақатгина интернетда томоша қилишингиз мумкин.

ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида мазкур беллашув нима сабабдан ТВда кўрсатилмаслигига жавоб берди.

Ўзбекистон МТЖнинг бугунги ўртоқлик ўйинини кўпчилик кутган шарҳловчи шарҳлайди

4861570110120

Ўйин куни. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўйнайди. Назорат учрашуви бўлганлиги сабабли кўчма телевизион станция тасвирга олмайди, яъни ТВ трансляция бўлмайди. Буни инобатга олган ҳолда, мухлислар учрашувларни томоша қилиши учун шароит яратиш мақсадида ЎФА раҳбарияти Медиа бўлимимиз мутахассисларини БААга юборди. Ўз техникамиз ёрдамида сизга YouTube орқали миллий жамоамиз ўйинини намойиш этишни режа қилганмиз. Соат 18:00 да ЎФА YouTube саҳифасида жонли трансляцияни кўришингиз мумкин, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
15/02/2021 19:14
Юткизадиган термани интйрнет тугул ТВда хам курмаймиз